
Шамсутдинов Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қидирувда бўлган.
Қрим прокуратураси тергов органларидан қочиб юрганлиги учун қидирувда бўлган 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси Камолиддин Шамсутдиновга нисбатан экстрадиция текширувини ўтказди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Шамсутдинов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205- (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 209- (Мансаб сохтакорлиги) моддалари қатор бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қидирувда бўлган.
Экстрадицион текширув натижаларига кўра, уни Ўзбекистонга топширишга монъелик қилувчи асослар аниқланмаган. Шу боис Россия Бош прокуратураси Шамсутдиновни содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли органларига топшириш ҳақида қарор чиқарди.
У ушбу қарор юзасидан шикоят қилганлиги, лекин Қрим Олий суди томонидан унинг шикояти қондирилмаганлиги хабар қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар