15 489
Хиёбонлардаги «севишганлар»га ички ишлар идоралари ходимлари қандай чора кўриши мумкин? (Ҳеч қандай!)
Тошкент шаҳар ИИББда 20 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ёшларнинг хиёбонлардаги хатти-ҳаракатларига оид масала муҳокама қилинди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Ўзбекистон телеканалида эфирга узатилган «Мулоқот вақти» дастурида хиёбонларда йигит ва қизларнинг қучоқлашиб туриши ва шунга ўхшаш хатти-ҳаракатларига ички ишлар ходимлари томонидан эътиборсизлик қилингани танқидга олинган.
[media=https://youtu.be/yyhizxUVQIc]
Брифинг давомида журналистлар ана шу ҳолатга эътибор қаратиб, ёшларнинг шундай хатти-ҳаракатига ички ишлар идоралари ходимлари қандай чора кўриши мумкинлиги сўради.
Саволга Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Дониёр Тошхўжаев жавоб берди.
Биз демократик жамият қуряпмиз. Ушбу кўрсатув эфирга узатилганидан сўнг ички ишлар идоралари ходимлари, терговчилар ҳам бизга ана шу масалада мурожаат қилиб, бу ҳолатда қандай чора кўриш мумкинлигини сўрай бошлади. Эркак ва аёл бир-бирига нисбатан ўз ихтиёри билан муносабат билдираётган бўлса, биз уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўра олмаймиз. Бу қонунчиликда ҳам белгиланмаган. Йигит ва қиз ўз ихтиёри билан бир-бирига эркин муносабат билдираётган вазиятда ички ишлар ходимининг танбеҳ бериши ёки чора кўриши ўз ваколатини суиистеъмол қилиш ҳисобланади. Бироқ агар бу ҳолат зўравонлик ёки кимнингдир қаршилигига қарамасдан амалга оширилаётган бўлса, биз бундай вазиятнинг ёнидан бефарқ ўтиб кетмаймиз.
Дониёр Тошхўжаев, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник
Дониёр Тошхўжаев, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник
Бошқарма ходимлари ва журналистлар бундай ҳолатларда жамоатчиликни жалб қилиб, ёшлар билан тушунтириш ишлари олиб бориш ва бундай ҳолатнинг ўзбек халқи маънавият ва менталитетига тўғри келмайдиган ҳаракат эканлигини тушунтиришни энг мақбул чора сифатида таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди