07:37 / 23.04.2017
6 814

"Титаник" стюардессасининг пўстини 232 минг долларга сотилди

"Титаник" стюардессасининг пўстини 232 минг долларга сотилди
1912 йилда фалокатга учраган "Титаник" бортида ишлаган стюардесса Мейбл Беннеттга тегишли пўстин (шуба) "Титаник" хотирасига бағишланган аукционда 181 минг фунт стерлингга (232 минг долларга) сотилди. Бу аукцион Британияда Henry Aldridge&Son томонидан ташкил этилган, деб ёзади Кун.уз нашри.

Аввалроқ мутахассислар пўстин аукционда 80 минг фунт стерлингга (102 минг доллар) сотилиши мумкинлигини айтишганди.

Беннетт кемага қутқарув қайиқлари етиб келганда ушбу пўстинни тунги кўйлаги устидан ташлаб олган.

Машъум кеманинг биринчи синфида ишлаган стюардесса бу пўстинни шунингдек "Титаник"нинг омон қолган йўловчиларини Британияга етказган Red Star Line SS Lapland кемасида ҳам кийиб юрган.

Беннетт оиласи бу пўстинни 1999 йилда сотиб юборгач, у АҚШдаги музейда сақланиб келинаётганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » "Титаник" стюардессасининг пўстини 232 минг долларга сотилди