09:15 / 23.04.2017
7 613

Тошкентда ”сохта подполковник” қўлга олинди

Тошкентда ”сохта подполковник” қўлга олинди
Фуқароларнинг ишончини қозониб турли ҳийла-найрангларга қўл урган сохта подполковник Тошкентда қўлга олинди, деб ёзмоқда sof.uz. “Подполковник” асли келиб чиқиши самарқандлик. У ЎзР ИИВ подполковниги формасини кийиб қалбаки гувоҳнома билан юрган. Текширувлар натижасида илгари уч марта судланганлиги маълум бўлди.

Сохта подполковник пойтахтдан квартираларни ижарага олиб, бошқаларга сотиш билан шуғулланган. У сотмоқчи бўлган квартираси гўё отасининг номига расмийлаштирилгани ва ҳозир пул жуда зарурлигини айтиб харидорларни ишонтирган. Қинғир йўл орқали у бир неча миллион сўм ва 3100 АҚШ доллар орттиришга муваффақ бўлган.

Тўпланган маълумотларга кўра сохта подполковник бошқа ҳуқуқбузарликларга ҳам алоқадор бўлиб чиқиши мумкин.

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси ундан жабр кўрганларнинг барчасидан 102 рақамига қўнғироқ қилиш ёки энг яқин милиция бўлимига мурожаат қилишни сўрайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ”сохта подполковник” қўлга олинди