— Хориждаги ўзбекистонликлар амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз паспортларини қаерда алмаштиришлари мумкин?
Жасур ЛАЗИЗБЕКОВ, Миробод тумани
Саволга Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси биринчи котиби Мунира НИЗОМОВА жавоб беради:
— Хорижий мамлакатга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон фуқаролари 16 ёшга тўлганда, паспортларининг амал қилиш муддати тугаганда ёки йўқотганда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганда, визалар ва махсус белгилар учун мўлжалланган варақлари тўлганда янги паспорт олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат этишлари керак. Бунинг учун фуқаро ўзи доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхонасига ариза бериши лозим. Қандай ҳолатда паспорт олаётганидан келиб чиқиб, аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
— паспорт нусхаси (ёзув ва белгилари бор барча варақларидан нусха олинади);
— 1-шакл бўйича ариза (аризачи томонидан 1 нусхада тўлдирилади);
— 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона фотосурат;
— аризачининг чет элга доимий яшашга чиққанини тасдиқловчи ҳужжат (паспортидаги Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган «Доимий яшашга чиқишга рухсат берилди» ёзувли стикер, МДҲ мамлакатларига доимий яшашга кетганлар учун эса манзилдан чиқиш варақасининг тасдиқланган нусхаси).
Манба: sof.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди