
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама соғлиқни сақлашга бағишлаб ўтказиладиган анжуманда сўзлайдиган нутқи учун рекорд даражадаги – 400 минг доллар гонорар олади, деб хабар берди Darakchi нашри.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари Уолт-стритда соғликни сақлашга бағишланган анжуманда нутқ сўзлашга рози бўлди. Унинг гонорари бу борада рекордчи бўлган Хиллари Клинтоннинг гонораридан икки баробарга ошиб кетди.
Ташкилотчилар Обама жадвалдан қатъи назар, бошқа муаммолари чиққанлиги туфайли битимни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.
Нашр Обаманинг бундай манфаатпарастлигидан жамоатчилик ундан юз ўгирмаслигини, ҳозирги ҳукумат америкаликларни қониқтирмаслигини таъкидлади. Fox Business нинг маълумот беришича, нутқ сўзлаш учун тўланадиган гонорар истеъфодаги Америка сиёсатчилари даромадининг салмоқли қисмини ташкил этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар