Словениялик собиқ фотомодель, миллиардернинг рафиқаси ва АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп бугун 47 ёшга тўлганини нишонлайди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
У ёши 47 га тўлганига қарамай, сўнгги тўрт йил мобайнида энг машҳур мода журналларининг муқовасини эгаллаб келмоқда. Американинг Vogue журнали бош муҳаррири Анна Винтур Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлаганига қарамай, янги президентнинг рафиқаси сайлов олди компаниясида ўзининг юксак дид билан кийинишини намойиш этганлигини тан олди.
Мелания Harper's Bazaar (Болгария), Ocean Drive, In Style Weddings, New York Magazine, Avenue, Allure, Vanity Fair (Италия) нашрлари билан ҳамкорлик қилган, 2000 йилда эса Sports Illustrated Swimsuit Issue журнали юлдузига айланган эди. Дональд Трамп президентликка сайланганидан кейин у ўзини аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишлади. Меланиянинг бу вазифани қай даражада уддалашини вақт кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди