16:01 / 26.04.2017
8 265

Бразилиялик йигит пластик жарроҳлик ёрдамида миллатини ўзгартириб, корейсга айланди (Фото)

Бразилиялик йигит пластик жарроҳлик ёрдамида миллатини ўзгартириб, корейсга айланди (Фото)
Ҳар доим инсон ўзлигини йўқотмаслиги лозимлиги таъкидланса-да, баъзи бир одамлар кимларгадир ўхшашга, бировнинг қиёфасига киришга ҳаракат қилади, деб хабар берди Даракчи нашри.

Миллион долларлаб даромад келтирувчи пластик жарроҳлик саноати ҳам айнан шу мақсад учун хизмат қилади. Бразилиялик йигит узоқ ўйлангандан кейин миллатини ўзгартириб, корейсга айланишга қарор қилди. Сўнгги 8-10 йил давомида Жанубий Корея ўзининг маданияти, туристик салоҳияти, сентиментал киносериаллари билан ёшларни ўзига жалб этди ва уларни “корейс” миллатининг мухлисига айлантириб қўйди.

Кимгадир ёки нимагадир меҳр қўйишнинг ёмон томони йўқ, аммо ҳамма нарсада ҳам меъёр бўлиши лозим. Бразилиялик талаба йигит 3 минг доллар эвазига 10 маротаба пластик жарроҳлик операциясини бошдан кечириб, мовий кўзли, малласоч йигитдан, мода журналлари муқовасида сурати чоп этиладиган корейс йигитга айланди, қўйди. У ўзини корейс поп юлдузи шарафига Xiahn, деб атади.

2014 йилда илк маротаба ўтказилган жарроҳлик операциясидан бери Xiahn таниб бўлмас даражада ўзгарди. У ҳозирги кунда турли фотосессияларда иштирок этмоқда. “Қилган ишимдан сира ҳам афсусланмайман, аммо бошқа пластик жарроҳлик операцияси ўтказиш ниятим йўқ”, -деди бразилиялик “корейс” йигит журналистларга берган интервьюсида.





arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бразилиялик йигит пластик жарроҳлик ёрдамида миллатини ўзгартириб, корейсга айланди (Фото)