19:43 / 26.04.2017
9 870

Бухоролик тракторчи сохта ҳужжат билан 500 минг доллар ишлаб топди

Бухоролик тракторчи сохта ҳужжат билан 500 минг доллар ишлаб топди
Ўзбекистонлик трактор ҳайдовчисига сохта сертификат олгани учун саккиз йиллик қамоқ жазоси берилди. У ўзини врач деб таништириб, ярим миллион доллар ишлаган. Бу ҳақда “РИА Новоcти” нашрига таяниб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Бухоро вилоятининг Олот туманидаги қишлоқларнинг бирида трактор ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Қаҳрамон Пўлатов Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “берилган” Бутунжаҳон халқ табобати, шифоркорлари ва психологлари ассоциациясининг сертификатини сохталаштирган.

Фирибгар бир йил олдин хусусий клиника очган. Қариндошларини ишга олган. Тергов натижаларига кўра, фойда қилинган даромад 1,8 миллиард сўмни (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича тахминан 500 минг доллар) ташкил этди.

Бухоро вилоят суди Пўлатовга энг кам иш ҳаққининг 150 баробарида (тахминан олти минг доллар) жарима ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. Унинг шериги эса қидирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоролик тракторчи сохта ҳужжат билан 500 минг доллар ишлаб топди