22:01 / 26.04.2017
4 274

Япониялик вазир ўйламай гапирган гапи учун лавозимидан айрилди

Япониялик вазир ўйламай гапирган гапи учун лавозимидан айрилди
Ўйламай гапиргани учун Япониянинг табиий офатлардан кейин тиклаш ишлари билан шуғулланувчи вазирлик раҳбари Масахиро Имамура лавозимидан айрилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

У 2011 йилда содир бўлган цунами оқибатида келтирилган зарар 227 миллиардни ташкил қилгани ҳақида гапираётганда, “Яхшиямки, бу воқеа Тохокуда рўй берди, агар пойтахтга яқин жойда содир бўлганда бундан ҳам кўпроқ зарар кўришимиз мумкин эди”, дегани оппозиция ва матбуотда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Унинг бу гапи табиий офатдан жабрланганларга нисбатан ҳурматсизлик, деб қабул қилинди. Вазир ўйламай гапирган гапи учун узр сўраб, истеъфога чиқиш учун ариза ёзди.

“Япониянинг шимолий ҳудудида яшовчи аҳолидан уларга нисбатан ҳурматсизлик қилганим, кўнгилларини оғритганим учун узр сўрайман. Бунга ўйламай гапирган гапим сабаб бўлди. Сизлардан чин дилимдан кечирим сўрайман!” деди собиқ вазир Масахиро Имамура.У ўзининг ўйламай гапирган гапи учун бош вазир Синдзо Абэдан ҳам узр сўради.

2011 йилнинг март ойида Япония қирғоқларида рўй берган цунами оқибатида “Фукусима-1” АЭСида ҳалокат юз бериб, 18 киши ҳалок бўлган, 300 мингдан ортиқ аҳоли эса ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Япониялик вазир ўйламай гапирган гапи учун лавозимидан айрилди