23:02 / 26.04.2017
12 402

Лола Каримованинг Европадаги ишлари

Лола Каримованинг Европадаги ишлари
Лола Каримованинг ғарбдаги ишлари. Ғарб, аниқроғи Франция ва Лола Каримовани нима боғлаб туради? Бу ҳақида Лола Каримова ўз фейсбукдаги саҳифасида изоҳ қолдирди.

Унинг ёзишича бу гўзал юртда ”Sen Yolg’iz Emassan” фонди томонидан жажжи ватандошларимиз жарроҳлик операция муолажалари ўтамоқдалар.

"Нант, Франция. Бў гўзал шаҳарни “Sen Yolg’iz Emassan” фондимиз билан эзгулик ришталари боғлайди. Ҳозирда Нант шаҳридаги клиникалардан бирида бизнинг жажжи ватандошларимиз операциядан сўнгги муолажа жараёнини ўтмоқдалар. Қорақалпоғистонлик 8 ойлик Бердахов Умиджонга ва хоразмлик 9 ёшли Абдуллаев Алибекка ўтган ойнинг сўнгида бу ерда мураккаб юрак операциялари бажарилган эди.

Мазкур акция “Sen Yolg’iz Emassan” Фондимизнинг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан биргаликдаги туғма юрак нуқсони билан хасталанган болаларга тиббий ёрдам бериш мақсадида еттинчи маротаба амалга оширилаётган акциясидир.

Фурсатдан фойдаланиб, Нант Педиатрия клиникасига, шахсан профессор Оливье Барон ҳамда унинг ҳамкасблари анестезиолог Ариан де Виндт, реаниматолог Жан Мишель Лиет, кардиолог Надир Бенбрик, перфузиолог Луи Мерин ва реанимацион ҳамшира Лоренс Домителларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

“Sen Yolg’iz Emassan” Фондининг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан ҳамкорлиги доирасида ота-она қарамоғисиз қолган бола ва кам таъминланган оила фарзандларига, жами 37 нафар болага жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. "- деб ёзади Лола Каримова Тиллаева.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримованинг Европадаги ишлари