Кузатув камералари орқали 3504 марта сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, 4061 маротаба тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳолатлари қайд этилган, дея хабар берилди 27 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда.
21-27 апрель кунлари Тошкент кўчаларида 28 мингдан зиёд йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган. Бунда 20 458 та қоидабузарлик йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан, 7 565 та қоидабузарлик чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган.
Таҳлиллар пойтахт кўчаларида 15 мартдан бошлаб ишга туширилган кузатув камералари ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда тартиб посбонларининг мушкулини анча осонлаштирганини кўрсатмоқда. Хусусан, видеокузатув камералари ишга тушгандан бери 127 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 18 нафар одам ҳалок бўлган, 147 киши жароҳатланган. Бу ўтган йилга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 56 тага, унда жароҳатланганлар 73 тага, вафот этганларнинг сони эса 13 тага камайганини кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди