06:39 / 29.04.2017
6 643

Франциялик оила 2,5 евро сарфлаб, 83,4 миллион евро ютиб олди

Франциялик оила 2,5 евро сарфлаб, 83,4 миллион евро ютиб олди
Одатда одамлар лотерея ўйнаб, катта ютуқни қўлга киритганларида турли нохушликлар юз бермаслиги нуқтаи назаридан уларнинг исмлари ошкор қилинмайди. EuroMillions лотереяси ташкилотчилари ҳам шу қоидага амал қилиб, йирик миқдордаги ютуқ – 83,4 миллион евро ютган, Дижон шаҳрида яшовчи оилани ошкор қилмади. Бу оилага ютуқни қўлга киритиш учун 2,5 евро кифоя қилди.

Лотереяда ғолиб бўлган оила аввал унга қизиқмаган. Оила рекорд даражадаги жекпот ўйналаётганини эшитибгина, ўз омадини синаб кўришга қарор қилган. Оила бу пулни қандай ишлатмоқчилигини айтмаган. Ғолибларнинг таъкидлашича, улар ўз ишларини ташлаб, ҳордиққа кетиш ниятида эмаслар, чунки ўз ишларини яхши кўрадилар.

Дижонлик оила ютган ютуқ EuroMillions тарихида йириклиги бўйича 6-рақамлиси бўлди. Бу борада рекорд ютуқ 2014 йилда қайд қилинган ва у португалияликка насиб қилган. Бу ютуқнинг миқдори 190 млн еврони ташкил қилган.

EuroMillions лотереяси Европанинг бир қатор давлатларида 2004 йилдан бери ўйналиб келинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Франциялик оила 2,5 евро сарфлаб, 83,4 миллион евро ютиб олди