Италиялик "франкенштейн" деб аталган жарроҳ Сержио Канаверо ва унинг хитойлик ҳакасби Сяопин Рен каламушга иккинчи бошни ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширдилар. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.
Операция вақтида донор каламушнинг олд панжалари ва боши бошқа бир соғ каламушнинг боши тепасига кўчириб ўтказилди. Операция давомида яна битта каламушдан фойдаланилди, унинг ёрдамида қон босими ушлаб турилди. Каламушга кўчириб ўтказилган бош унинг асл боши билан бир хилда фаолият юритган.
Маълум қилинишича, ўзига хос "апгрейд" қилинган каламуш 36 соатгина яшаган. Шунга қарамай, операция Канаверо томондан муваффақиятли деб қабул қилинди, чунки ундан мақсад операция давомида жиддий қон йўқотишга йўл қўймаслик бўлган.
Ўтган йили Канаверо маймунга бош кўчириб ўтказгани ва маймун шундан кейин 20 соат яшагани, сўнгра дори воситасида унинг ҳаётига чек қўйилганини маълум қилганди.
Канаверонинг айтишича, бундай операцияларнинг каламушларда ўтказилиши одамларга тана аъзоларини кўчириб ўтказиш йўлидаги муҳим қадамдир.
2015 йил февралида Канаверо инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича лойиҳани бошлаётганини маълум қилганди. Бу тажрибада кўнгилли сифатида россиялик ногирон, бел мушак атрофияси сабабли ногиронлар аравачасига михланиб қолган Валерий Спиридонов иштирок этмоқда. Унинг боши соғлом танага кўчириб ўтказилмоқчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди