
Австралиялик Жасмина Дениэл лабига чизилган суратлар билан Интернет фойдаланувчилари қалбини забт этди, деб хабар берди Даракчи нашри.
25 ёшли Жасмина Дениэл миясида ўсимта борлиги аниқлангандан кейин лабига турли суратларни чиза бошлади. “Касалхонада ётганимда бекорчиликдан зерикиб кетиб, ўзимни овутиш мақсадида сурат чизишда қоғоздан эмас, юзимдан фойдаландим ва лабимга турли мультфильм, кино қаҳрамонларининг расмини чиздим”, дейди Жасмина.
У лабига чизган “санъат асарлари” акс этган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди ва Instagram, Youtube каналлари фойдаланувчиларининг олқишига сазовор бўлди. Қуйида сизни унинг ижод намуналари билан таништирамиз.








Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар