21:14 / 02.05.2017
6 605

Нон орасида сигарета олиб чиқмоқчи бўлган аёл божхоначилар томонидан фош этилди

Нон орасида сигарета олиб чиқмоқчи бўлган аёл божхоначилар томонидан фош этилди
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари тамаки маҳсулотларини яширин равишда олиб чиқиш мақсадида божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга бўлган навбатдаги уринишни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати катта инспектори Ҳусан Тангриев хабар берди деб ёзади Даракчи нашри.

Гап шундаки, “Тошкент-Истанбул” рейси бўйича парвозга отланган пойтахтлик Хушнода Ярашева хорижда пуллаш учун кўзланган 2 турдаги 550 қути сигаретларни божхона назоратидан яширинча олиб чиқиш мақсадида уларни нонлар орасига яхшилаб бекитади ва кўриниб қолмаслиги учун елим скотч ёрдамида яхшилаб ўрайди. Аммо, назорат-рентген аппарати экранида ушбу сигаретлар кафтдек акс этишини қоидабузар инобатга олмаган эди.

Амалдаги тартибларга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эллик фуқароларга Ўзбекистонга кириб келиш вақтида божхонага тақдим этилган декларацияга мувофиқ республикага олиб кирган валютаси миқдоридаги нақд хорижий валютани божхона баённомасида ёзма қайд этиш шарти билан олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Аммо, мазкур тартибларга риоя қилмай, республикамиздан нақд хорижий валюталарни яширин йўллар билан олиб чиқишга уринаётган қўшни давлат фуқаролари ҳам учраб турибди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Қарши-Керки” чегара-божхона пости ходимлари нақд хорижий валюталарнинг яширин олиб чиқилишига доир бир нечта божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Туркманистон Республикаси фуқароси Б.Бобоназаров ҳам 2150 АҚШ долларини яширинча олиб чиқиш учун ноутбук учун мўлжалланган сумкада кўз илғамас бўшлиғига бекитгани божхона кўриги давомида фош этилди.

Унинг юртдоши С.Пирханова эса божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида 650 АҚШ долларини багаж туткичлари орасига яширганча олиб чиқиб кетаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Бундан ташқари, қўшни давлат фуқаролари Г.Абдиромовага ҳам 600 АҚШ долларини яширинча олиб чиқиш режаси наф бермади.

Эслатиб ўтамиз, муқаддам айни шу постда оёқ кийимларининг ички қисмига қўшни давлат фуқаролари Х.Гулбоев 2200 АҚШ долларини, С.Джумамурадова эса 500 АҚШ долларини яширганча олиб чиқишга урингани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Таъкилаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилса, улар ҳам умумий асосларда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган қонунбузарлик ҳолатлари мисолида оладиган бўлсак, Қашқадарё вилоятидан қўшни давлатга нақд хорижий валюталарнинг яширинча олиб чиқишга уринган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига асосан товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланганликлари учун эндиликда суд хукмига биноан ушбу нақд хорижий валюталар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима чораси қўлланилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нон орасида сигарета олиб чиқмоқчи бўлган аёл божхоначилар томонидан фош этилди