Иккинчи жаҳон урушининг суронли йилларида халқимиз очлик ташвишларини кўргани ҳақиқат. Бунга тарихнинг ўзи гувоҳ. Бир бурда нонни жон қадар азизлаб келган боболаримиз, момоларимиз нонни умрнинг азиз неъмати сифатида қадрлашлари ҳам шундан. Ана шу лаҳзаларга гувоҳ бўлган уруш фахрийси, Марғилонлик 103 ёшли Имомназар ота Қурбонов ҳам кўзда ёш билан тақдирнинг оғир йилларини ёдга олади. Набираларини шукроналикка чорлайди деб ёзади Kun.uz нашри.
Ўша вақтларни жуда аянч билан эсга оламан. Болаларим дада нон деб кўз ёш тўкишганида, нима қиларимни билмай қолганман. Бошқалардан ёрдам олай десам улар ҳам худди мен каби ёрдамга муҳтож. 1933 йилларни эслайдиган бўлсам ўша вақтларда тонги 07 00 да чиқиб қора нон келишини навбатга туриб соатлаб кутиб ўтирар эдик. Кеч 18 ларга қадар нон кутганларимиз эсимда. Бугунчи ҳаммаёқ бисёр. Мен шукур айтаман – дейди Имомназар Қурбонов.
Нон иси бетакрор. Нон ҳам нон, ушоғи ҳам нон, дейишгандан исрофидан-уволидан қўрққин болам, деган ҳикматни ўқиймиз. Ушоғинида кўзига тўтиё қилишга одатланган халқимиз мудҳиш уруш заҳрини унута олмайди ва тинчликка шукур қилиб яшайди. Аслида ноннинг яратилишини ўзи бир мўъжиза. Замин саҳовати ила бирлашган бободеҳқон меҳнатидан кейин нонвой маҳорати билан тандир тўлиб ёпилади нон. Тандирдан чиққан бўрсилдоқ нонлар дастурхонимиз кўрки. Меҳмоннинг ҳурмати ва иззати ҳам шу нон билан.
Субҳидамда ловуллаган тандирга бош суқиб нон ёпаётган инсоннинг ўз ишига муҳаббати кишининг завқини келтиради. Ҳадемай бу хуштаъм нонлар эл дастурхонига тортиқ этилади. Манзурбой Убайдуллаев кўп йиллардан бери шу ҳунарни эъзозлаб келмоқда. У бу қутлуғ анъанани давом эттираётган сулола вакили. Кўплаб шогирдларнинг устози.
Манзурбой Убайдуллаев нон яратишнинг беҳисоб жиҳатлари ва услубларини устоз-шогирдлик анъаналарига таяниб кўплаб ёшларга ўргатишни одат қилган. Нон саховат тимсоли. Таъбир жоиз бўлса, неъматлар ичида улуғи ҳамдир.
Имомназар ота Қурбонов бир асрдан зиёд умр кўряптики, уруш йилларини, бир парча қора нон билан Ватан ҳимоясини муқаддас билганликларини ҳали ҳануз унутгани йўқ. Дастурхон атрофида дилбандлари даврасида урушнинг аччиқ ҳақиқатларини сўзлар эканлар, нонга зор бўлган болалик йилларини ҳамон эслайди. Тинч ва осуда ҳаётда яшаш орзуси ушалганидан бахтиёр отанинг тилида ҳам дилида ҳам бир тилак – урушнинг номи ўчсин, дунёни нон иси тутсин.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди