20:55 / 03.05.2017
21 554

Дипломлари нострификация қилинадиган билим юртлари рўйхати

Дипломлари нострификация қилинадиган билим юртлари рўйхати
Жорий йил 3 апрель куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, энди бир неча ҳолатларда ҳужжатларни нострификациялаш махсус синовларсиз, тўғридан-тўғри амалга оширилиши ҳақида хабар берган эдик деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Давлат тест маркази мазкур қарорга бир қатор аниқликлар киритиб, жорий этилган янги қоидалар ҳамда нострификациялаш амалга оширилганда расмийлаштириб бериладиган гувоҳномаларнинг давлат намунасини тасдиқлаган эди.

Давлат тест марказининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 173-сонли Қарорига асосан, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган ҳолатлар кенгайтирилди.

Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан рўйхати тасдиқланган қуйидаги олий таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш амалга оширилиши белгиланди:

QS - Quacquarelli Symonds

ARWU - The Academic Ranking of World Universities

THE - Times Higher Education

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Дипломлари нострификация қилинадиган билим юртлари рўйхати