Тошкентдаги мактаб директори бюджет маблағларини сарфлаб юборди

Тошкентдаги мактаб директори бюджет маблағларини сарфлаб юборди
Жорий йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директорига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. У мактабга тегишли пул маблағларини сарфлаб юборганликда айбланмоқда.

Директор ўзининг лавозимидан фойдаланган ҳолда умумий 7 млн сўм ҳисобидаги маблағни ўғирлаган ва ўзи учун ишлатган.

Ушбу факт асосида 167-2-модда “в”, “г” бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган (ўзлаштириш ёки сарфлаш йўли билан ўғирлаш).

Шу ҳолларда ўринли савол туғилади: таълим-тарбияни ўргатувчи шундай муқаддас даргоҳ раҳбари бу каби пасткашликка қўл урган бўлса, унда ўқувчи болалар адашса, ким тўғри йўлга солади? Ахир, устоз ва мураббийлар ёшларга ўрнак бўлиши лозим эмасми?

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар