Кеча, 3 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди деб ёзади Qalampir.uz.
Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистонда 2017-2021 йиллар мобайнида 42 та янги гидроэлектростанциялар қурилиши ва 32 та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш режалаштирилган.
Республикада гидроэнергетика ривожланишининг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланган:
- қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан янги генерация қувватлари яратиш ва мавжуд қувватларни янгилаш;
- ҳар тарафлама асосланган илмий-техник ечимлар асосида катта, ўрта, кичик ва микро ГЭСлар қуриш билан Республика гидроэнергетика қувватини ошириш;
- Республика сув манбаларига ҳар томонлама эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
- бошқа давлатлар билан чегара ҳудудларида жойлашаган сув манбаларига оид халқаро шартномалар асосида қабул қилинган мажбуриятларни тўлиқ бажариш;
Президент қарори Республика энергетика балансида қайта тикланадиган энергия манбалари миқдорини босқичма-босқич ошириб бориш ва шунинг асосида экологик тоза генерация манбаларини яратиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, халқаро тажрибани ҳисобга олиб, сув манбаларидан самарали фойдаланиш, энергетика манбаларининг ўзаро мувофиқлигини ошириш ва шунинг ҳисобидан аҳоли ва корхоналарнинг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»