
Жорий йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида соат тахминан 12:00 ларда муқаддам судланган Ш.А. (2000 йилда туғилган) Алишер Навоий кўчасида жойлашган 32-уй олдидаги ерости ўтиш йўлагида талончилик содир этган.
Маълумотларга кўра, у ушбу йўлакда ўтиб кетаётган якка тадбиркор Д.К. дан (1998 йилда туғилган) қўл телефонини бериб туришни сўраган. Қўнғироқ қилиб бўлиб, қайтаришини айтган. Кейин эса нархи 270 000 сўмлик мобил алоқа воситасини талончилик билан олиб қочаётган пайтда жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-3-а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар