21:19 / 04.05.2017
9 204

Вояга етмаганларни фоҳишаликка мажбур қилган шахс қўлга олинди

Вояга етмаганларни фоҳишаликка мажбур қилган шахс қўлга олинди
Тошкентлик Ҳамид Султонов вояга етмаган икки қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаб келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ўтказилган брифингда маълумот берилди.

2017 йил март ойининг бошларида Ҳ.Султонов ғаразли ва паст ниятларда, ғайриқонуний равишда бойлик орттириш мақсадида, ўн саккиз ёшга тўлмаган И. ва З. ларга фоҳишалик билан шуғулланиш орқали кўп миқдорда пул топиш мумкинлигини айтган. Уларни фоҳиша сифатида ёллаб, жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиш мақсадида яланғоч ҳолатда тушган фотосуратларини олиб, агар талабини бажармаса, суратларини ота-оналари ҳамда ўқув муассасаларига жўнатиш билан қўрқитган ва фуқаролар И. ва З. ларни мажбурий тарзда фоҳиша сифатида ишлатиб келгани аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Ҳамид Султонов фуқаро З. дан фоҳиша сифатида фойдаланиб, ундан 240 000 сўм миқдордаги пулларни олган вақтида далилий ашё билан ушланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вояга етмаганларни фоҳишаликка мажбур қилган шахс қўлга олинди