
Фото: Nike
Nike компанияси спорт билан шуғулланишга мўлжалланган жинсилар яратилгани ҳақида маълум қилди. The Marketwatch'да хабар берилишича, компания тегишли патент олиш учун ариза берган.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, инновацион жинси матоси намликка чидамли ва мустаҳкамдир. Моделлар легинс ва жинси аралашмаси ҳисобланади.
"Оддий жинси мато нисбатан мустаҳкам ва чидамли бўлади, лекин у спорт машғулотлари, айниқса экстремал спорт турлари учун муҳим бўлган эластиклик ва бошқа хусусиятларга эга эмас. Биз буни тўғирлаймиз", - деди компания вакили.
Nike компаниясига 1964 йилда АҚШда асос солинган ва дастлаб у Blue Ribbon Sports деб аталган. Унинг штаб-квартираси Орегон штатидаги Бивертон шаҳрида жойлашган. Компания Nike Golf, NikeLab, Nike Pro, Nike+, Air Jordan ва Nike Skateboarding брендлари остида ҳам маҳсулотлар ишлаб чиқаради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар