23:32 / 04.05.2017
6 637

Месси суриялик болалар учун мактаб қурдирди

Месси суриялик болалар учун мактаб қурдирди
"Барселона" футбол жамоаси юлдузи Лионель Месси Суриянинг урушдан вайрон бўлган шаҳарларининг бирида 1600 нафар бола учун мактаб қурдирди. Бу ҳақида у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтида маълум қилди.

"Лео Месси фонди ЮНИСЕФга олдиндан тайёрланган 20 синф хонасини Сурияга ўрнатишга ёрдам берди ва шу орқали 1600 боланинг таълим олиш шароитини яхшилади", - деди Месси ўзининг Facebook'даги расмий саҳифасида.

Фото: Facebook.com/@LeoMessi
Манбага кўра, синф хоналари барча зарур жиҳозлар билан таъминланган, уларга ўқув муҳитини яхшилаш мақсадида қуёш батареялари ўрнатилган.

Бундай мактабларга қатнайдиган ўқувчиларнинг 60 фоиздан ортиғи уруш натижасида ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган оилаларда яшайди.

Олти йилдан буён давом этаётган Суриядаги уруш сабаб мамлакатдаги шифохоналар, мактаблар ва уйлар вайрон қилинган.

Таъкидлаш жоизки, Месси бундан аввал ҳам Яқин Шарқдаги халқаро гуманитар кампанияларда иштирок этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Месси суриялик болалар учун мактаб қурдирди