14:05 / 05.05.2017
6 788

Ўзбекистонлик фирибгар москвалик маъшуқаларининг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди

Ўзбекистонлик фирибгар москвалик маъшуқаларининг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди
Москва полицияси шаҳарга Ўзбекистондан келган 35 ёшли фирибгарни қўлга олди, деб ёзади “Даракчи” нашри. Эркак ўзи “қурбон” сифатида танлаган аёлларга ўзини прокурор деб таништирган.

Альфонс камида ўн нафар аёлни алдаган. Улардан бири фирибгарга, гўёки саратон шишини олдириб ташлаш учун қарийб ярим миллион рубль пулини бериб юборган. Шунингдек, фирибгар ўз қурбонларининг биридан MacBook, iPhone, PSP, 50 минг рубль, янги йил арчаси ва ҳатто тошбақа солинган аквариумни ҳам ўғирлаб кетган.

Маълум бўлишича, фирибгар доимий равишда ижтимоий тармоқлар орқали москвалик қизлар билан танишган, ўзини севиб қолган ва доимо банд одам қилиб кўрсатган. Аёлларнинг ишончига кириб олгач, турли баҳоналар билан улардан катта миқдорда пуллар олган.

Охир-оқибат, фирибгарнинг қурбонлари бирлашиб, қўшма тергов бошлади. Эркакни ўғирликда гумон қилиб, ҳисбга олишди, тергов вақтида у уй қамоғида сақланмоқда. Альфонс оилали ва икки фарзандли бўлиб чиқди. Баъзи маълумотларга кўра, жиноятларни содир этишда унга рафиқаси ёрдам берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик фирибгар москвалик маъшуқаларининг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетди