15:49 / 06.05.2017
8 405

Андижон вилоят ҳокими Руслан Чагаевга тўн кийдирди

Андижон вилоят ҳокими Руслан Чагаевга тўн кийдирди
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Андижон вилоятидаги ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари махсус бўлимларидан иборат жамоалар ўртасида хизмат учкураши вилоят чемпионати бўлиб ўтди. Унда спортнинг сузиш, югуриш, ўқ отиш турлари бўйича спортчилар биринчилик учун ўзаро кураш олиб бордилар. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар берди.

Бугун, 6 май куни Андижондаги Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда ташриф буюрган меҳмонлар томонидан тантанали тарзда топширилди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими тадбирда иштирок этган бокс бўйича жаҳон чемпиони, Андижон фарзанди Руслан Чагаевга миллий тўн ва дўппи кийдирди.

"Мен мана шу юртда униб-ўсиб, муваффақиятларга эришганимдан доимо фахрланаман. Мени жаҳонга танитган она юртимга ва халқимга доимо таъзимдаман", деди Руслан Чагаев.

Тадбир якунида Руслан Чагаевнинг ёш спортчилар ҳамда бокс мухлислари билан жонли суҳбати бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилоят ҳокими Руслан Чагаевга тўн кийдирди