Қримда Хидирлез миллий байрамига оғирлиги - 100 килограмм, узунлиги - 2,5 метр ва кенглиги 1,5 метр бўлган чебурек тайёрланди. Kun.uz да маълум қилинишича, уни тайёрлаш учун тахминан 14 килограмм гўшт, 75 килограмм ун ва бир тоннадан ортиқ ёғ сарфланган.
Чебурекни тайёрлашда иштирок этган ошпазларнинг айтишича, пишириш жараёнига атиги икки дақиқа кетган, лекин ёғнинг қизишига бир ярим кун керак бўлди. Чебурекни тайёрлашда 18 киши қатнашган.
"Мен шон-шуҳрат кетидан қувмайман, шунчаки одамларни ҳайратлантириш ёқимли, чунки бу бевосита менинг меҳнатим. Бу - дунёдаги энг катта чебурек. Биз рекорд ўрнатдик. Бундан аввалги рекордчи-чебурекнинг узунлиги 2,02 метрни ташкил қилган", - дейди ошпаз Эмиль Алиев.
РИА Новости
Чебурек тайёрлаш 180 минг рублга тушди. Дунёдаги энг катта чебурекнинг таъмини татиш қрим-татарларнинг Хидирлез ер байрамига бағишланган халқ сайлларида қатнашаётган барча кишиларга насиб этди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди