
Ташқи кўриниши "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига жуда ўхшаб кетадиган 25 ёшли Ризо Парастеш ўтган дам олиш кунлари Эрондаги Ҳамадон шаҳрида жамоат тартибини бузгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.
Манба берган маълумотга кўра, полиция "эронлик Месси"ни у билан кўплаб одамлар суратга тушмоқчи бўлгани учун ҳибсга олган. Шунингдек, қонун ҳимоячилари Парастешнинг автомобилини ҳам мусодара қилган.


"Мессининг эгизаги" бир неча ой олдин "Барселона" либосида суратга тушиб, спорт сайтларидан бирига юборганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар