Ирландияда ҳаваскор балиқчи улкан акулани қармоққа тутди

  • 09 май 2017, 10:04
  • 4 171
  • Жамият
  • Ирландияда ҳаваскор балиқчи улкан акулани қармоққа тутди
    Ирландия соҳиллари яқинида ҳаваскор балиқчи, 26 ёшли Бен Бонд 6 ойқулоқли улкан акулани қармоққа илинтирди. Таъкидланишича, тутилган акуланинг узунлиги 7,5 метрни, оғирлиги эса 680 кг га яқинни ташкил қилган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

    Тутилган акула Европада қармоққа тутилган бу турдаги энг катта акула бўлди. Балиқчи бир ўзи акула билан 1,5 соатлик курашдан кейин уни сиртга чиқариб, суратга олган ва яна озодликка қўйиб юборган.

    Бонднинг айтишича, у аввал ҳам акулалар тутган, бироқ бундай катта акулани биринчи марта тута олди. Унинг айтишича, у акулани сувдан чиқараётганда қўрқув ҳис қилмаган.

    "Менимча, энг ёқимлиси у сузиб кетаётганини кузатиш бўлди. Мен бундай ажойиб жонзотни ўлдиришни истамадим", деб айтган Бонд.

    Ирландиянинг балиқчилик бошқармаси вакиллари суратга олинган акулани "денгиз тубларининг ҳақиқий маҳлуқи" деб аташган.

    Олти ойқулоқли акула кўп ойқулоқлилар оиласининг энг катта вакили ҳисобланади. Бундай акулаларнинг узунлиги одатда 5,5 метрдан ошмайди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ирландияда ҳаваскор балиқчи улкан акулани қармоққа тутди