Жанубий Кореяда чет эллик аёллар билан турмуш қуриш қатор маиший муаммоларни келтириб чиқараётган ва кўпчилиги ажрашиш билан якун топаётган бўлса-да, хориждан келин топиш камаймаяпти.
Жанубий Корея Халқаро оила ассоциацияси маълумотларига кўра, кореялик бўйдоқлар бу борада мамлакатда ҳар қадамда учратиш мумкин бўлган тўй агентликлари хизматидан фойдаланмоқда.
Мўмайгина пул эвазига тўй агентликлари асосан Ўзбекистон, Хитой, Филиппин, Камбоджа, Вьетнам каби мамлакатлардан келин топиш билан шуғулланиб келади.
Жанубий Корея Халқаро оила ассоциацияси тўй агентликларининг ўртача хизмат ҳақларини эълон қиларкан, нархлар турли ҳужжат ишлари ва тўй харажатларини ўз ичига олганлигини қайд этиб ўтган.
Унга кўра, жанубий кореялик бўйдоқлар Ўзбекистондан уйланиш учун тўй агентликларига ўртача 23 минг 750 АҚШ долларини тўлашларига тўғри келади.
Шунингдек, корейслар учун Хитойдан уйланиш 12,7 минг доллар, Вьетнам, Камбоджа, Филиппин ва Мўғулистондан уйланиш 14 минг доллар, Лаос, Непал ва Таиланддан уйланиш 18 минг долларга тушади.
Жанубий Корея Миллий Статистика қўмитасига кўра, мамлакатда чет эллик аёллар билан турмуш қуриб, сўнг тез орада ажрашиш ҳолатлари йилдан йилга ошиб бормоқда.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди