Ҳудудий бандлик тузилмаларини, меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг мувозанатини танқидий таҳлил қилиш асосида, шунингдек, академик лицейлар босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилишини инобатга олиб, келаётган ўқув йилига қатор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қайта ихтисослаштирилади, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” сайти.
Тасдиқланган қабул қилиш квоталарига биноан 2017/2018 ўқув йилида мамлакатимизнинг академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари умумтаълим мактабларининг 467 019 нафар битирувчисини қабул қилади. Шу тариқа, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари республикамиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга тўлиқ қамраб олинади.
Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг 1.05.2017 йилдаги 251-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низом”га ўзгартиришлар киритилди.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида гуруҳларни тўлдириш қуйидагича табақаланди: академик лицейларда — 26 нафаргача, касб-ҳунар коллежларида — 30 нафаргача ўқувчилар доирасида.
Шунингдек, академик лицейлар битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилиши белгиланди. Мазкур ҳужжат лицей ёки коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан бир қаторда ОТМга ўқишга кириш ёки ишга жойлашиш ҳуқуқини беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди