Хотира ва қадрлаш кунида ҳамма ўз яқинларини, дўсту биродарларини хотирлаб ёд этади. Шундай инсонлар борки, уни халқ ёдга олади, соғиниб хотирлайди. Ана шундай инсонлар орасида таниқли ўзбек кино ва театр актёри, сўз устаси Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоев ҳам бор.
Гарчи бугун орамизда бўлмаса-да, у танти ўзбек халқининг кундалик ҳаётидаги воқеаларни юморга айлантириб, кулги орқали етказиб бера олган сўз устаси бўлган. Шунинг учун инсонлар қалбида мангу яшайди. Бугун истеъдодли сўз устаси Аваз Охун устоз Ҳожибой Тожибоевни хотирлаб, у билан боғлиқ хотираларини биз билан ўртоқлашди, деб ёзади Qalampir.uz.
“Аввало устозларни хотирлар эканмиз, уларнинг руҳлари шод бўлишини тилаб дуо қиламиз. Биз ҳаётда кўриш ва ҳамсуҳбат бўлиш бахтига эришган устозлар орасида Ҳожибой Тожибоев ҳам бор. Менга у киши билан кўришиш 2003 йил насиб қилган. Айнан шу йили “Ҳар қадамда ҳангома” номли концерт дастурини мухлисларига ҳавола этган эди.
Ўшанда 1-босқич талабаси эдим. Курсдошларим билан концерт кўриш учун орқа эшикдан кирдик. Концерт жудаям зўр бўлди, ҳавасимиз келиб, томоша қилдик. Концерт тугагач, саҳна ортида устоз Маъмуржон Умаров бизни Ҳожибой Тожибоев билан таништирди. Ҳожибой ака бу йигитлар қўлидан нима келади, деб сўраганда, биримиз қўшиқ, биримиз шеър айтдик. Мен эса Наби Раҳимов, Сойиб Хўжаев овозларидан пародия қилиб берганман. Шунда устоз бу болада нимадир бор, эртага тайёрланиб келсин, саҳнага чиқарамиз, деган эди.
Мен кечаси билан ухлолмаганман. Эртасига саҳнага чиқдим, натижа зўр бўлди ва мен тезда машҳурликка эришдим. Юқори курс талабалари ҳатто мени ушлаб кўрмоқчи бўлган. Биринчи курснинг ярмини тугатмаган талабага ишониб, саҳнага чиқариш бу катта жасорат. Ҳамма ҳам бундай таваккалга қўл ўрмайди. У кишида келажакни кўра билиш қобилияти ҳам бор эди.
2004 йилги концертида кимдир муқовасига карикатура расми туширилган газета ташлаб кетибди. Расмда бир тарози тасвирланган бўлиб, тарозиниг бир палласида Ҳожибой аканинг расми бир палласида барча қизиқчиларнинг расми бор эди. Ҳожибой ака томон босиб турибди. Буни кўрган устоз жуда қаттиқ хафа бўлган. Ким бу карикатурани чиқарди, нима ҳаққи бор деб ғазабланган. Бу ҳамкасбларимни менга қарши қилиб қўяди-ку, улар нима деб ўйлашади, деб гапирган. Шунда мен яна бир бор ундаги ҳеч кимда йўқ, ажойиб хислатларга тасанно айтганман.
Ҳақиқатан ҳам, у кишида мақтанчоқлик, манманлик, кибр туйғулари йўқ эди. Ҳақиқий ижодкор ана шундай беғараз бўлиши керак. Яна бир жиҳати бор эдики, ҳозиргилар саҳнага чиқиши билан оиласини кўз-кўз қилишга, улар билан расмга тушиб, турли ижтимоий тармоқларга жойлаштиради. Устоз эса оила шахсий масала, ҳар бир одамнинг ўз сири, дердилар. Ҳеч бир концертларида оиласи ҳақида гапирмаганлар.
Ҳожибой аканинг шогирдлари жудаям кўп бўлган, улар қайсидир бир интервьюсида ҳали мени қониқтирадиган шогирд кўрмадим, деганлар. Бу балки ижодининг йўналиши қийинлигидандир. Чунки гуруҳ бўлиб кулдириш бошқа, 2-2,5 соат саҳнада туриб, битта ўзи одамларни кулдириш жудаям қийин. Агар ҳаёт бўлганларида балки мени шогирди сифатида тан олармиди...
2008 йил 3-босқичда ўқиётган пайтимда, Ҳожибой аканинг йўналишида “Талабалик – олтин даврим” деган кичкина 1,5 соатлик концерт қўйганман. Афсуски, шифохонада бўлгани учун бу концертимга келолмаган”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди