11:51 / 13.05.2017
5 867

Ўртачирчиқ туманида чақалоқни 100 доллар ва 900 минг сўмга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Ўртачирчиқ туманида чақалоқни 100 доллар ва 900 минг сўмга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Одам савдоси - инсон, унинг шаъни, қадр қиммати осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солади. Бу уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Ўртачирчиқ туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида эндигина бир неча кунлик бўлган чақалоқ “олди-сотдиси”нинг олди олинди, деб хабар беради Kun.uz.

Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишловчи 1967 йилда туғилган Гавҳар Олимова (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган), шу туманда яшовчи 1996 йилда туғилган Гулруҳ Очилова ва унинг онаси 1972 йилда туғилган Маҳбуба Очиловалар олдиндан жиноий тил бириктириб, Гулруҳ Очилованинг шу йил 12 апрель куни туғилган қиз фарзандини Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона ҳовлисида 100 АҚШ доллари ва 900 000 сўмга сотаётган вақтда ушланди. Энди бу фуқаролар қонун олдида бирдек жавоб беришади.

Одам савдоси ва ушбу хавфли жиноят билан боғлиқ ҳаракатларнинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашишга қаратилган Қарорлар ижроси бўйича бугун маҳалла фаоллари ўртасида соҳа мутахассислари жалб этилган ҳолда турли учрашув ва тадбирлар ўтказилмоқда. Асосий мақсад, ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида дадил одимлаётган юртимизнинг ҳар бир фуқароси ўзини ушбу ишга масъул деб билишидир. Ана шундагина ҳар қандай иллатнинг олди олинади ва бугунги амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар зое кетмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўртачирчиқ туманида чақалоқни 100 доллар ва 900 минг сўмга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди