Тошкент шаҳрида Toyota автомобили ёниб кетди

Тошкент шаҳрида Toyota автомобили ёниб кетди
Жорий йилнинг 13 май куни соат 08:00 дан 14 май куни соат 08:00 га қадар Тошкент шаҳрида 2 та ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

13 май куни соат 17:29 да Олмазор тумани, "Келес" кўприги олдида Toyota Corona русумли автоуловнинг мотор ва салон қисми ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларида қисқа туташув бўлиши мумкин.

13 май куни соат 21:41да Юнусобод тумани, Қўрғон кўчаси 16-уйнинг 30 кв метр майдонида уй жиҳозлари ёнган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар