
Жорий йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳар ИИББ “102” хизматига фуқаролардан жами 625 та хабар келиб тушган бўлиб, улардан 27 таси жиноят тўғрисидаги хабарлардир, деб ёзади Hilol.uz.
Шундан оғир ва ўта оғир жиноятлар туркумига кирувчи:
- Яшнобод туманида 1 та қотиллик,
- Шайхонтоҳур туманида 1 та оғир тан жарохати етказиш,
- Юнусобод туманида 1 та босқинчилик жиноятлари содир бўлган.
Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида:
- 3 та фоҳишахона сақлаш жиноятлари ҳамда 3 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахслар аниқланиб ушланди;
- 7 та аввал содир этилиб фош этилмай қолган жиноятлар тезкор тадбирлар орқали фош этилди;
- 5 та қидирувдаги шахслар қўлга олинди;
10 май куни ИИББ “102” хизматига жами 5 нафар шахсларнинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида тезкор маълумот келиб тушган бўлиб, қидирув ишлари жараёнида уларнинг 3 нафари топилди, қолган 2 нафар шахсларни қидириш ишлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар