14:43 / 15.05.2017
6 883

Шавкат Мирзиёев "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида нутқ сўзлади
Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» форуми 15 май куни ўз ишини давом эттирди, деб хабар беради ЎзА.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари мазкур форумнинг аҳамияти, уни такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритди.

Юртимиз қадимдан жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган. Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти мисли кўрилмаган даражада юксалди. Ўзбекистондаги иқтисодий тараққиёт мустаҳкам макроиқтисодий асос яратилганидан далолат беради. Хорижий сармоядорларнинг фаол ва эркин иш юритиши учун кенг қулайликлар яратилган. Бундай имтиёз ва имкониятлар хорижликларнинг Ўзбекистонга қизиқишини тобора оширмоқда.

Қадимда турли минтақаларнинг ўзаро алоқасида Буюк ипак йўлининг роли беқиёс бўлган.

Буюк ипак йўли нафақат ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини, балки давлатлар ва қитъалар ўртасида ахборот алмашувини таъминлашга хизмат қилган, янги маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари тарқалишида, маданий қадриятларнинг ривожланишида муҳим восита вазифасини бажарган ва шу тариқа цивилизациялараро мулоқот учун шарт-шароитлар яратилган.

Бугун бу йўлнинг қайта тикланиши деб баҳоланаётган «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади.

"Бир макон, бир йўл" лойиҳаси ривожланган давлатлар имкониятларидан унумли фойдаланиш, ривожланаётган, иқтисоди тараққиёт босқичида бўлган мамлакатларга ёрдам беришни ҳам назарда тутади.

“ Форумда кўплаб давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Бу ташаббуснинг кенг тарқалишига имкон беради. Бу глобал аҳамиятга эга ғоядир, – дейди Таиланд ташқи ишлар вазири Дон Парамудвина. – Мазкур ташаббусга Ўзбекистоннинг ҳам қўшилгани катта аҳамиятга эга. Мамлакатингизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ошиб бормоқда. Кўплаб давлатларнинг етакчи фирма ва компаниялари мамлакатингизга сармоя киритмоқда. Ўзбекистон ривожланган давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширмоқда”.

Ўзбекистоннинг барқарор ривожланаётган иқтисодиёти, қулай жўғрофий жойлашуви, замонавий транспорт коммуникациялари, сармоя жалб этиш бўйича пухта ва ишончли стратегияси кўплаб давлатлар ишбилармонларининг ҳамкорликка қизиқишини оширмоқда.

Форум бугун ўз ишини якунлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида нутқ сўзлади