16:31 / 15.05.2017
12 912

Самарқандда 5 кило олтин тақинчоқлар давлат фойдасига мусодара қилинди

Самарқандда 5 кило олтин тақинчоқлар давлат фойдасига мусодара қилинди
Самарқанд халқаро аэропорти авиация хавфсизлиги хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари яқинда йирик миқдордаги олтин тақинчоқларнинг Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилишига чек қўйдилар, деб хабар қилди Hordiq.uz сайти.

Божхона назорати амалга оширилиши давомида Россияга йўл олган Ўзбекистон фуқаролари: У.Худойбердиев, М.Зокирова, М.Холбекова ва З.Ҳайдарова(исм ва фамилиялар ўзгартирилган)ларга қарашли юклар орасида оғирлиги 5 килограммдан зиёд бўлган 26 дона олтин тақинчоқлар борлиги аниқланган.

Ушбу тақинчоқлар божхона ходимлари томонидан оғзаки савол-жавоб ўтказилганда тилга олинмаган ва декларацияда ҳам кўрсатилмаган. Олтин тақинчоқлардан иборат товарнинг умумий қиймати 860 миллион сўмдан зиёдлиги қайд этилмоқда.

Хабарга кўра, контрабандистлар тақинчоқларни — жомадон тутқичлари ва аёллар сумкаси ичига яширганлар, шунингдек, тугма ва миллий тақинчоқлар ичида махсус тайёрланган махфий жойларга бекитганлар. Контарабандистлар бу қимматбаҳо юкни Москва орқали Ҳиндистонга етказиб беришлари керак бўлган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, фуқароларга қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металдан тайёрланган заргарлик буюмлари — умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5та маҳсулотни акциз солиғини тўламасдан Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга рухсат этилади.
Шу билан бирга олиб кирилаётган қимматбаҳо тақинчоқлар божхона декларацияси тўлдирилиши вақтида кўрсатиб ўтилиши шарт.

«Самарқанд шаҳар жиноий ишлар бўйича суди судьяси Г. Негматов томонидан У. Худойбердиевга жиноий ҳаракатлар ташаббускори сифатида жарима солинди ва қимматбаҳо тақинчоқлар ашёвий далил сифатида давлат фойдасига мусодара қилинди», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 5 кило олтин тақинчоқлар давлат фойдасига мусодара қилинди