6 336
«Мосгортранс» Ўзбекистонда ҳайдовчиларни ишга қабул қилиш бўйича танлов ўтказилаётганини рад этди
«Мосгортранс» Россия пойтахт Москва шаҳри автожамланмаларида ишлаш учун Ўзбекистонда ҳайдовчилар ўртасида танлов ўтказилаётганини рад этди, деб маълум қилади Kun.uz.
15 май, душанба куни Ўзбекистон меҳнат вазирлиги ўзининг «Facebook»даги саҳифасида Россия пойтахтида автобус ҳайдовчилари учун 1000 та бўш иш ўринларига танлов ўтказилаётганини эълон қилган эди. (Бу эълон юзасидан Кун сайтида ҳам хабар берилган эди).
«Мосгортранс» давлат унитар корхонаси Ўзбекистонда ҳайдовчилар танлови ўтказишга алоқадор эмаслиги маълум қилган, деб ёзади РИА новости. Бугунги кунда компания ҳайдовчиларининг 50 фоизи Москва мегаполиси вакиллари бўлса, яна 40 фоизи Россия Федерацияси субъектларидан келишган», — деган душанба куни РИА Новости нашрига «Мосгортранс» матбуот хизмати.
Компания матбуот хизматининг қайд этишича, корхонада москвалик ҳамда Россия ҳудудларидан келган ҳайдовчиларнинг сони тобора ортмоқда, шу сабабли сўнгги уч йил ичида хорижлик ҳайдовчиларнинг улуши 23 фоиздан 10 фоизгача камайган.
Матбуот хизматидагиларнинг эслатишича, Москвадаги барча ер усти транспорт воситаларининг ҳайдовчилари «Мосгортранс» ўқув-курсантлик комбинати базасида ўқишади ва тайёргарликдан ўтишади. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса Россия ҳудудида йўловчилар ташиш билан фақат РФ намунасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларгина шуғулланишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди