
Ижтимоий тармоқларда Макка шаҳрида ғайриоддий булоқ пайдо бўлгани ҳақидаги видео тарқалди. Видеотасвирда акс этишича, булоқдан бир вақтнинг ўзида ҳам сув, ҳам олов отилиб чиқяпти. Айнан бу ҳолат бу булоқнинг бошқаларидан ажралиб турадиган жиҳати сифатида турли мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Hordiq.uz ёзмоқда.
Айримлар бу ҳолатни тупроқ остида қандайдир сабаблар билан тўпланиб қолган газ очиқ ҳавода ташқи реакциялар натижасида оловга айланган деса, яна кимлардир бу тасвирларни нефт билан боғлиқ демоқда. Баъзилар эса буни илоҳийлик деб баҳоламоқда. Айримлар эса буни компьютерда тайёрланган сохта тасвирлар деб изоҳламоқда.
Қай бири ҳақиқатга яқинлигини билмадиг-у, аммо сув ва оловнинг бир жойда пайдо бўлиши бу физик қонуниятлар асосида юз бериши мумкин бўлган ҳолат ҳисобланади.
[media=https://youtu.be/dLcJnj1YWxI] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар