
Бугун, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ишончли манбаларимиз хабар берди.
Ташриф давомида вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар ва МТМлар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Тошкент ва Сирдарё вилоятлари, Гулистон шаҳрининг йўлларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хитойга уюштирилган 5 кунлик сафар якунлангач, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ташриф Сирдарёдан кейинга қолди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар