Англиянинг Манчестер шаҳридаги сайёҳлик агентлиги раҳбари ходимларини рағбатлантириш мақсадида уларнинг офисини шарчалар билан тўлдирди, деб хабар берди хориж манбасига асосан Darakchi.uz нашри.
Манчестер шаҳридаги Invasion Ли Макэтир (Lee McAteer) сайёҳлик агентлигининг 32 ёшли раҳбари ходимларининг кайфиятини кўтариш мақсадида компани офисини ҳар хил рангли шарчалар билан тўлдирди.
Фирма директорининг маълумот беришича, у жамоасидаги ходимларини ҳайратлантиришни хуш кўради: “Мен ходимларимни оғир иш кунидан кейин кайфиятларини кўтариш , уларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида офисни шарчалар билан тўлдиришни буюрдим”. Иш куни бошланишидан илгари тунги учдан эрталабки саккизга қадар офисга 250 минг дона шарчалар келтирилди. Макэтирнинг маълумот беришича, ишга келган ходимлар кўзларига ишонмаган.
Макэтир бундан ташқари, мукофот тариқасида ходимларини саёҳатларга олиб чиқади. Улар биргаликла Диснейлендда, АҚШда ва Таиландда дам олишди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди