Тошкентда иккита автомобиль ёниб кетди

Тошкентда иккита автомобиль ёниб кетди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кеча, 16 май куни содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумот берди.

16 май куни соат 09:05 да Юнусобод тумани, А.Темур шоҳкўчасида Nexia-2 русумли автоуловнинг орқа юкхона қисми ҳамда ёнида турган “Газ-5201” русумли автоуловни кузов қисми ёнган. Ёнғиннинг сабаби аниқланмоқда.

Шу куни соат 21:49 да Бектемир тумани, Бектемир кўчасидаги уйда 4 кв метр майдонда уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби деб электр симларининг қисқа туташуви кўрсатилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар