8 646
Тиланчилар мажлиси! (Телеграмдан келган жуда қизиқ ва ҳажв остида маъноли гаплар яширинган «прикол»)
Шаҳар тиланчилар уюшмаси раҳбари қишки мавсум олдидан барча тиланчиларни йиғиб мажлис ўтказди. Унда ўтган мавсумда эришилган ютуқлар, жамғармалар ҳақида айтилди, аъзоларнинг ҳулқи, интизоми тафтиш қилинди.
– Ҳурматли мажлис қатнашчилари, — дея сўз бошлади тиланчилар уюшмаси раҳбари Гадо Тиланов. Сизларнинг қимматли вақтингизни олиб бу ерга йиғишимиздан мақсад ўтган мавсум ҳисоботи билан танишиш ва қишки мавсумга тайёргарлик ишлари ҳақида бўлади. Азизлар, бизнинг соҳамизда ҳар бир дам ғанимат, ундан унумли фойдалана билишимиз лозим. Аҳолидан турли шикоятлар тушаётгани мени жиддийроқ ўйлаб кўришга ундаяпти. Бир шикоят хатида ёзилишича, марказий кўчада “ишлайдиган” ишчиларимизни куппа-кундуз куни “иномарка” миниб келганини кўришибди. Дарвеш ака, ходимларингизни огоҳлантириб қўйинг, машина, тақинчоқлар, чиройли либослар фақат тўй, меҳмондорчиликлар учун! Ахир бу кетишда биз одамларнинг ишончини йўқотамиз.
– Узр, бошлиқ, ҳалиги ходимимиз шаҳар чеккасида дала ҳовли қурилишини бошлаганди. Шунга бизни қурилиш ишларида маслаҳатлашиш учун чақирганди. Пиёда келишга йўл узоқлик қилиб машинасида олиб келиб қўйганди.
Раҳбарнинг тепа сочи тикка бўлди. Ғазаб билан гап бошлади: – иш вақтида шахсий ишлар билан машғул бўлганингиз, касб одобини бузганингиз, аҳоли орасида эътирозлар туғилишига сабабчи бўлганингиз учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жаримага тортиласиз! Ахир ҳар бирингизни эшак, аравалар билан таъминлаб қўйган бўлсам, исириқнику тонналаб туширганмиз. Фойдаланинглар, иш суръатини оширинглар. Касб сирини сақлай билинглар. Бундан бошқа талаб қўймаяпмиз сизларга!
Ҳа, айтганча, тўйларни дабдабасиз, ими-жимида ўтказиш ҳақида ҳар мажлисда гапирамиз, лекин ўзгариш йўқ. Қаландарбой, ўрнингиздан туринг. Неча марта айтганмиз, бундайроқ тўйхонада, машҳур санъаткорларсизам тўй қилса бўлади, деб. Сиз-чи, сиз бутун шаҳарга овоза бўлдингиз. Бизнинг ҳам обрўйимизга путур етказдингиз. Шу ишингиз тепадагиларнинг ҳам қулоғига етиб борибди. Йиғилишда мени роса уялтиришди. Сиз билан мажлисдан кейин алоҳида гаплашаман.
Яна бир ечимини кутаётган асосий масалалардан бири – терминал масаласи. Иложи борича одамлардан нақд пул олинг! Ҳа энди пластик карточкадан тўлайман, деса наилож. Шунда ҳам фоизи билан ечишга ҳаракат қилинг. Ҳар кун иш бошлашдан аввал терминаллар созлигини текшириб туринглар. Шу кунларда солиқчилар атрофимизда айланишиб қолишди. Ишингизга пухта бўлинг. Тиланиб-тиланиб топганларимизни кўкка совурмайлик.
Доимо ҳушёр бўлиш, устомонлик бизнинг вазифамиз бўлиб келган. Айниқса, маҳаллалар, хонадонларни айланиш олдидан қатъий тайёргарлик кўриш зарур бўлади. Қайси куни бойлар маҳалласига 2 та бригадани юборибсизлар. Ҳозир бойлар ҳам анойи эмас, ҳаттоки эшикларини очмайдиган бўлиб кетишяпти. Биринчи бригадаку майли, озми-кўпми ул-бул олишипти. Кетидан иккинчи бригада борган. Қуруқ қўл билан қайтиб келишди. Қани иш плани, қани масъулият?
Уюшма аъзоларининг ҳар бири бу гаплардан тўғри хулоса чиқариб, камчиликларни бартараф этишга сўз беришди. Шу билан қишки мавсумга тайёргарлик ишлари ҳақида гап борди.
– Азизларим, яна қайтариб айтаман, биз учун одамларнинг ишончи жуда муҳим. Шунинг учун қишки мавсумда юпунроқ кийинишингизни маслаҳат бераман. Ўзингизни шундай тутингки, хонадон эгаси ҳам кийим-бош, ҳам иссиқ овқат берсин. Яна чўнтагингизга мўмайроқ садақа ҳам солиб қўйсин. Шамоллаб қолишдан ташвиш тортманг, сиз учун кечаю-кундуз замонавий жиҳозланган клиникамиз ишлаб турибди. Мавсум тугагач сиҳатгоҳда соғлиғингизни тиклаб бериш ваъдамиз бор.
Ҳа, яна бир гап – шогирдлар масаласи, уларга касб этикаси, маданият ҳақида кўпроқ ўргатинглар. Ахир биз кунига минглаб одамлар билан суҳбатлашамиз, юзма-юз бўламиз, уларда яхши таассурот қолдиришимиз керак. Келажак авлодимиз ҳақиқий тиланчилар бўлиб етишиши йўлида бор имкониятимиз, билимимиз, салоҳиятимизни ишга солайлик, уларга тўғри йўл кўрсатайлик, ҳушёрликни ўргатайлик. Бу ҳозирги ёшларимизнинг энг катта камчилиги. Мана масалан, тунов куни метро станцияси тагида бир ёш ходимимиз телефонда ўйин ўйнаб ўтирибди. Қўлида “Айфон”. Яна бири қулоғида “наушник”, Майкл Жексонни эшитиб
ўтирибди. Ўзимизнинг алёрларимиз, эзғин қўшиқларимизни ўрганишсин, садақа, ҳайрия ҳақида ибратли мақоллардан ёд олишсин. Хуллас, ёшлар тарбиясига жиддийроқ қарайлик, азизлар!
Йиғилишда шунингдек, ишбилармон, уддабурон, озроқ бўлса-да қобилиятли тиланчилар рағбатлантирилди. Энг фаол тиланчига диплом ва эсдалик совғаси, пул мукофоти садақа қилинди. Уюшмага янги қўшилганлар қасамёд қабул қилишди. Улар шарафига шаҳримиздаги ҳашаматли “Кошона” ресторанида банкет уюштирилди.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди