07:52 / 19.05.2017
10 996

Тошкентда бир гуруҳ “қўшмачилар” фош қилинди

Тошкентда бир гуруҳ “қўшмачилар” фош қилинди
Жорий йилнинг 12 май куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод тумани ҳудудида ўтказилган “Орият” тадбири давомида фуқаро Марҳамат Нишонова 100.000 сўм эвазига фуқаро “А” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Шунингдек, 13 май куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор тумани ҳудудида ўтказилган худди шундай тадбир давомида фуқаро Маъруф Ҳакимов 50 АҚШ доллари эвазига фукаро “М” ва “А”ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Бундан ташқари, 14 май кунига ўтар кечаси Юнусобод тумани ҳудудида муқаддам фоҳишахона ташкил этиш жинояти содир этгани учун судланган фуқаро Болибек Бобобеков 100.000 сўм эвазига фуқаро “М” ва “А” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир гуруҳ “қўшмачилар” фош қилинди