11:42 / 19.05.2017
6 255

Бир ҳафтада Тошкентдаги ЙТҲларда 5 одам ҳалок бўлган

Бир ҳафтада Тошкентдаги ЙТҲларда 5 одам ҳалок бўлган
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 17 560 та, чораҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 8 078 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, деб ёзади Qalampir нашри.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, камералар орқали аниқланган қоидабузарликларнинг 4201 таси светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, 3877 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш деб қайд этилди.

Шунингдек, ҳафта давомида 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, ҳалок бўлганлар 5 нафарни, жароҳатланганлар 17 нафарни ташкил этган.

Маълумот учун, 2017 йилнинг 15 март куни видеокузатув камералари ўрнатилганидан буён 198 та ЙТҲ содир бўлган, ушбу ҳодисалар натижасида 27 нафар одам ҳалок бўлган, 225 нафари жароҳатланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 91 тага, унда жароҳатланганлар 117 тага, вафот этганларнинг сони эса 20 тага камайган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир ҳафтада Тошкентдаги ЙТҲларда 5 одам ҳалок бўлган