
Бу йилги май ойи ҳар йилгидан-да ўзгача тарзда кечмоқда. 18 май куни кузатилган об-ҳаво, аниқроғи момақалдироқ орқали ёққан кучли ёмғир ва дўл ижтимоий тармоқларда ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, деб ёзади Qalampir нашри.
Дўл ёғиши сабаб бир неча дақиқалар ичида айрим туманларнинг бир неча ҳудудлари сув билан тўлди. Кучли шамол эса айрим жойлардаги дарахтларнинг шохларини учириб юборди, енгил оғирликдаги буюмлар – пакетлар, елим идишлар, турли қутилар, ҳатто, автомобиль йўлларигача ёйилди.
Айрим фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларга ғайриоддий тасвир акс этган сурат ва видео жойлашди. Унда қайд этилишича, дўл вақтида оқ рангдаги номаълум жисм ҳам ёғилган. Ана шу суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бундан ташқари, Чилонзор туманида осмонда ҳам номаълум жисм аниқланиб, уни кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари телефон камерасига муҳрлашга улгурган. Бу жисм момақалдироқ ёки дўл эмаслиги яққол кўриниб турибди. Ҳозирча бу масала бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан расмий маълумот берилмаган.
[media=https://youtu.be/j8n5q-ZZQTE] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар