13:32 / 20.05.2017
5 034

Украинада "Одноклассники" ва "ВКонтакте" ўрнига Ukrainians ижтимоий тармоғи яратилади

Украинада "Одноклассники" ва "ВКонтакте" ўрнига Ukrainians ижтимоий тармоғи яратилади
Канаданинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи StartupSoft компанияси мутахассислари Украинага Ukrainians деб номланган янги ижтимоий тармоқ яратишни таклиф қилишди ва лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун имзолар тўплаш тизимини йўлга қўйишди, деб хабар қилди Kun.uz нашри.

"StartupSoft'нинг 30 дастурчидан иборат жамоаси Александра Струмчинская (ижтимоий тармоқ масалалари бўйича украиналик мутахассис) билан бир вақтнинг ўзида уч платформа - web, iOS ва Android учун Украина ижтимоий тармоғини ишлаб чиқишга тайёр. Мазкур маҳсулот ишланмасига капитал ва вақт ажратишдан олдин унга эҳтиёж борлигига ишонч ҳосил қилиш керак", - дейилади Ukrainians деб номланган бўлғуси ижтимоий тармоқнинг веб-саҳифасидаги хабарда.

Ушбу саҳифанинг ўзидаёқ янги ижтимоий тармоқнинг яратилишини қўллаб-қувватлаб овоз бериш мумкин. Хабарга кўра, жорий йилнинг 1 июнига қадар 50 мингдан зиёд овоз тўпланса, StartupSoft тўрт ой ичида янги лойиҳани ишлаб чиқади.

Бугунга қадар мазкур лойиҳа 6834 киши томонидан қўллаб-қувватланди.

Бундан аввал Украина президенти Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг санкциялар жорий қилинган россиялик жисмоний ва юридик шахслар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлагани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу рўйхатдан Россиянинг 1228 нафар фуқароси ҳамда 468 компанияси ўрин олди. Қарор чоршанба кунидан бошлаб кучга кирди.

Ушбу қарорга мувофиқ, Украина ҳудудида "ВКонтакте" ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқлари ҳам тақиқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Украинада "Одноклассники" ва "ВКонтакте" ўрнига Ukrainians ижтимоий тармоғи яратилади