
Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ол-Сауднинг таклифига биноан Араб-мусулмон мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари саммитида иштирок этади.
Саммитда АҚШ, Афғонистон, Покистон ва қатор араб давлатлари раҳбарлари иштирок этади. Унда дунёнинг жами 50дан ортиқ мамлакати вакиллари қатнашади.
Саммит давомида АҚШ президенти Дональд Трамп саммит иштирокчилари билан бирга тушлик қилиши режалаштирилган.
Трамп ўзининг хорижга илк сафари давомида мусулмон мамлакатлари раҳбарларидан экстремизмга қарши курашишни сўрашини билдирганди.
"Мен мусулмон мамлакатлари раҳбарлари билан ислом терроризми ва экстремизмига қарши курашиш борасида суҳбатлашан", — деганди у илгарироқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар