16:46 / 20.05.2017
6 089

Киевда ижтимоий тармоқлар ёпилиши талабаларга ёқмади

Киевда ижтимоий тармоқлар ёпилиши талабаларга ёқмади
50 га яқин талабалар Украина президенти маъмурияти биноси атрофига тўпланиб, Россия ижтимоий тармоқларининг тақиқланиш сабабини тушунтиришни таълаб қилишди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко санкция қўлланилган Россия Федерациясининг жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг рўйхатини кенгайтириш ва узайтириш бўйича миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгашининг қарорини маъқуллаган эди. Жумладан, Украинада “ВКонтакте”, “Одноклассники” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Яндекс”, “Mail.ru” манбаларига уланиш тақиқланди. Қарор 17 май, чоршанба куни кучга кирди. РФ ТИВда ижтимоий тармоқларни тақиқлаш орқали Киев муқобил хабарлар манбаини блокламоқчи эканлигини таъкидладилар.

Намойиш қатнашчилари қўлларида “ВКонтакте”сиз ҳаётимиз қайғули”, “Бизнинг маданиятимизни ўлдирмоқдасиз” каби ёзувлар ёзилган баннерларни кўтариб олишган. Шунингдек, баъзи намойишчилар эса оғизларини ёпишқоқ лента билан елимлаб олганлар.

Намойиш қатнашчилари ҳукуматдан ижтимоий тармоқларнинг тақиқланишининг сабабларини ҳамда бу қарорни ўзгартириш учун нима қилиш лозимлигини билишмоқчи.

Мамлакат полицияси президент маъмурияти биносига ўтиш йўлини тўсиб қўйган. Талабалар ўзларини агрессив ҳолда тутишмаяпти, акция ҳеч қандай можаросиз, сокинликда ўтмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Киевда ижтимоий тармоқлар ёпилиши талабаларга ёқмади