17:36 / 20.05.2017
12 811

Юнусободдаги фожиа! Ерости йўлагида содир этилган қотиллик тафсилотлари маълум бўлди!

Юнусободдаги фожиа! Ерости йўлагида содир этилган қотиллик тафсилотлари маълум бўлди!
5 май куни эрталаб соат 5:45 атрофида Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида жойлашган «Юнусобод» бозори яқинидаги ерости ўтиш йўлагида Давронбек Ўразовнинг жасади топилган

Пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида шов-шувларга сабаб бўлган жиноят тафсилотларини маълум қилишди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Пойтахт прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимовнинг сўзларига кўра, 5 май куни эрталаб соат 5:45 атрофида Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида жойлашган «Юнусобод» бозори яқинидаги ерости ўтиш йўлагида Давронбек Ўразовнинг жасади топилган. Унинг ёнида эса баданида жароҳат излари бўлган маст ҳолдаги Андрей Романов (исм-шарифлар тергов манфаатлари юзасидан ўзгартирилган) бўлган. «Юнусобод туман прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноят иши қўзғади.

Сўнгра иш дастлабки тергов ўтказиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига топширилди», — деди Абдураҳимов. Ўтказилган тезкор-суриштирув тадбирлари чоғида Андрей Романов таниши Давронбек Ўразов билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтда бир-бирлари билан жанжаллашиб кетишгани маълум бўлди. Жанжал вақтида Романов Ўразовнинг юз қисмига шиша идиш билан уради ва Ўразов ўша ондаёқ ҳаётдан кўз юмади. 14 май куни Романов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободдаги фожиа! Ерости йўлагида содир этилган қотиллик тафсилотлари маълум бўлди!